Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

"Ифтихор" маҳалласида 3000 метр оқова суви тармоғи тортилди

×

 2023-06-22 15:26:12    1099

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Фарғона шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан олиб борилган кенг кўламли ишлар якунига етказилмоқда.

Хусусан, "Ифтихор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Аэропорт, Муштарак, Барҳаёт ва Тутзор кўчаларида 3000 метр масофада оқова суви тармоғини тортиш ишлари олиб борилди. Мазкур ишлар учун қарор асосида 1 млрд. 650 млн. сўм маблағ ажратилган.

Ҳозирда қурилиш ташкилоти томонидан асфальт қоплаш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалла аҳли кўчаларга сувоқава тармоғининг тортилиши, хонадонларнинг санитар ҳолатини яхшиланишидан мамнун.