Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Маликахон Тожибоева: Қизим тикувчилик билан ўз оиласини тебратмоқда
2023-05-27 17:07:49 711
Мамлакатимизда доимий иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни уй шароитида ҳам даромад топишларига кўмаклашиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, "Аёллар дафтари"га олинган хотин-қизларга ҳоким ёрдамчиларининг тавсияларига кўра, меҳнат қуроллари субсидия асосида ажратилмоқда.
"Маданият" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Нигорахон Тожибоева ҳам қўли гул чеварлардан бири. Хотин-қизлар фаолининг ўрганишлари натижасида фуқаронинг доимий иш билан банд бўлиши, даромад топиши таъминланди. Маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Шавкатжон Комиловнинг тавсиясига кўра, субсидия асосида тикув машинаси ажратилди.
Нигорахон Тожибоева ҳозирда касаначилик асосида ишлаб, буюртма асосида кийим-кечаклар ҳамда рўзғор буюмлари ҳам тикмоқда. Бу билан оиласини тебратаётган фуқаро берилган эътибордан мамнун бўлиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.