Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2023-05-26 16:01:57    1155

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ фуқаролар томонидан муаммоларини ижобий ҳал этилишида амалий ёрдам сўраб қилинган видеомурожаат Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди. 


Ўрганиш жараёнида сайёр қабуллар давомида фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат рўйхатга олиниши ҳамда шу куннинг ўзидан кейинги ҳафтада ўтказиладиган қабулга қадар Ишчи гуруҳлари томонидан ўрганилиб, жавоб хатлари юборилиши аниқланди. 


Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида шаҳар ҳокимлиги томонидан 24 марта сайёр қабул ўтказилган бўлиб, унда 2094 та мурожаат қабул қилинган. Мурожаатларнинг 1909 таси ижобий ҳал этилган. Сўнгги ҳафталарда ўтказилган қабулларда тушган 185 та мурожаатлар ҳам ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.


Фарғона шаҳар ҳокимлигида такрорий мурожаатларни ўрганиш бўйича ҳам Ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, уларни ҳам қайта кўриб чиқиш, барча масалаларга оцдинлик киритиш, ижобий ҳал этиш ёки ҳуқуқий тушунтириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. 


Видеомурожаатда билдирилган муаммолар Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Барча мурожаатлар бўйича олиб борилган ишлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.


Жумладан, "Жомий" МФЙ Озодлик кўчаси 10/15-уйда яшовчи фуқаро сайёр қабулда Туркия давлатида вафот этган набираси Барнохон Мамажоновани юртимизга олиб келиш ҳаражатлари учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Мазкур мурожаат ҳам ижобий ҳал этилиб, фуқарога 7 млн. сўм маблағ берилди.


"Маърифат" МФЙ Нуробод кўчаси 10/9-уйда яшовчи фуқаро Надежда Мельникова соғлиғини тиклаш масаласида мурожаат қилган. Н.Мельниковага май ойи давомида "Саховат ва кўмак" жамғармасидан 600 минг сўм моддий ёрдам ажратилган. Фуқарога зарурий дори-дармон ҳамда 1 млн. сўм моддий ёрдам берилди. Фуқаро истаги бўйича 29 май кунидан Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси терапея бўлимида 10 кун давомида муолажа олиши белгиланди.


"Ўзбекистон" МФЙ А.Қодирий кўчаси 100/62-уйда яшовчи Наталя Косяненко даволаниш бўйича мурожаат қилган эди. Фуқарога жорий йил давомида "Саховат ва кўмак" жамҳармасидан 1.5 млн. сўм дори-дармонлар сотиб олиш учун маблағ ажратилган эди. Ўрганиш давомида фуқаронинг ҳохишига кўра, 1 июнь санасидан Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг терапея бўлимига даволаниш учун ётқизилиши белгиланди. Шунингдек, зарурий эҳтиёжлари учун 1 млн. сўм моддий ёрдам берилди.


"Бобур" МФЙ А.Қодирий кўчаси 40/72-уйда яшовчи Дилфуза Мамажонованинг фарзандини даволанишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасида тиббий кўриклардан ўтказилмоқда. Табиий кўрик натижаларига кўра, шаҳар тиббиёт бирлашмасида 29 май санасидан даволаш ишларини олиб бориш белгиланди. Фуқарога зарурий эҳтиёжлари учун 1 млн. сўм моддий ёрдам берилди.


"Навбаҳор" МФЙ 5/15-хонадонда яшовчи Зулҳумор Зоидованинг ҳам қабул давомида яшаб турган хонадонини бириктириш масаласидаги мурожаати ҳам ўрганилди. Бу мурожаат Уй-жой комиссияси томонидан қонунчиликдаги белгиланган тартибда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.


"Тўқимачилар" МФЙ Х.Хўжаев кўчаси 53/26-уйда рўйхатда турувчи Ольга Кокинанинг юқори қаватдаги қўшнисининг эҳтиётсизлиги оқибатида уйига сув тошганлиги бўйича қилган мурожаати ўрганилди. Мурожаатда фуқаро қўшниси томонидан ўрнатилган титан ускунасини ишлатмаслиги сўралган. Ўрганиш жараёнида титан тармоқлардан узилгани, мазкур хонадонга замонавий сув истиш мосламаси қўйилгани аниқланди.


"Шодлик" МФЙ Қўрғонтаги кўчаси137-уйда яшовчи фуқаро Матлубахон Ҳакимова ҳамда "Мурувват" МФЙ Фарғона кўчаси 53/26-уйда яшовчи фуқаро Азизхон Юлдашевларнинг ер ажратиш масаласида қилган мурожаатлари ҳам Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, қонунчиликда белгиланган тартиб тушунтирилди.


Шунингдек, ўрганиш давомида фуқаро Матлубахон Ҳакимованинг уй-жой қурилиши ишларида амалий ёрдам бериш бўйича қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиб, 100 дона шифер ва 1500 кг цемент берилди. Соғлиғини тиклаш бўйича қилган мурожаати юзасидан тиббий кўрик ўтказилиб, келгуси ҳафтада шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонасида даволаниши белгиланди.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати