Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Солиқчилар иштирокида семинарлар ўтказилди
2023-05-23 21:58:59 1009
Фарғона вилоят суди томонидан тасдиқланган режа асосида вилоят ҳамда вилоят маъмурий судлари судьялари ва солиқ органлари вакиллари иштирокида Фарғона ва Қувасой шаҳарлари ҳамда Қува ва Фарғона туманлари Давлат солиқ инспекцияларида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳамда бошқа мавзуларда семинар учрашувлари ўтказилди.
Тадбирда солиқ органлари томонидан судларга аризалар топшириш уларни кўриб чиқиш жараёнида юзага келадиган муаммолар ва уларни ҳалқилиш бўйича таклиф мулоҳазалар ҳақида сўз юритилди. Солиқ суд органлари ўртасида тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамроқ ҳимоя қилиш юзасидан ҳамкорлик масаласи келишиб олинди.