Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2023-05-22 11:53:54    881

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги Уй-жой бўлимига нисбатан низоли ҳолатни юзага келтириб “Фуқароларни ҳокимиятга нисбатан норозилигини уйғотаётган ким? Фарходжон акага раҳмат айтайликми?” сарлавҳаси остида қўйилган видео мурожаат юзасидан Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги Уй-жой бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

Фарғона шаҳаридаги давлат уй-жой фонди қисқариб бораётганлиги ва ушбу фонд ҳисобидан 30 йилдан буён уй-жойлар қурилмаётганлиги сабабли, давлат уй-жой фондидан турар жой олиш учун ҳисобда турган фуқаролар ҳамда навбатдан ташқари уй-жой билан таъминланиши лозим турар жойлари бузилишга тушган фуқаролар ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлашда муаммолар келиб чиқмоқда.

Ушбу масала бўйича Фарғона шаҳридаги аҳолинниг уй-жойга мухтож қатламини манфаатларини кўзлаган ҳолда давлат уй-жой фонди ҳисобидаги турар жойлар билан таъминлашда келиб чиқаётган муаммоларни (давлат ҳисобидан турар жойлар қурилмаётганлиги ва ушбу турдаги уй-жойлар тугаётганлиги ва уй-жойга мухтож сифатида ҳисобга олинган фуқароларни уй-жой билан таъминлашни имкони бўлмаётганлигини) ҳал этиш ва амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тайёрланган таклифлар бўйича шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги Уй-жой бўлими томонидан 12.01.2021 йил кунги 91-сонли хат билан Фарғона шаҳар адлия бўлмига мурожаат этилган.

Киритилган ушбу таклиф мурожаатнома Фарғона шаҳар адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, бўлим томонидан уй-жойга муҳтож бўлган фуқароларга уй-жой қуриш, ажратиш ва тақсимлашни такомиллаштириш бўйича амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тайёрланган таклифлар вилоят адлия бошқармасига киритилишини таъминланиши бўйича ҳулоса хати олинган.

Лекин шу кунга қадар, ушбу соҳани ривожлантириш ҳамда давлат уй-жой фонди ҳисобидан турар жойлар қурилиши бўйича аниқ бир тизим ишлаб чиқилганича йўқ.

Шу сабабли, видео мурожаатда Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги Уй-жой бўлимининг фаолиятига эътироз билдираётган фуқаролар, яъни, фуқаро Вакилова Тахмина Умаржон қизи (видеодаги 1-мурожаатчи фуқаро) давлат уй-жой ҳисобидаги хонадонлардан ажратиб бериш бўйича Фарғона шаҳар ҳокимлигига ариза билан мурожаат этган ва унинг аризаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2019 йилдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ шаҳар ҳокимлиги ҳузридаги уй-жой масалалари бўйича доимий ҳаракатдаги комиссиясининг 17.04.2021 йилдаги 3-сонли йиғилиш қарори билан уй-жойга мухтож деб топилиб, умумий тартибда 656-сонли навбатга олинган ва юқоридаги Низомнинг 26-бандига мувофиқ фуқаро Т.Вакиловага Фарғона шаҳрида фойдаланишга топширилаётган ёки бўшаётган уй-жойларнинг майдонидан келиб чиққан ҳолда, рўйхатда белгиланган навбат тартибида турар жой ажратиб берилиши тушунтирилган.

Шуннигдек, фуқаро Т.Вакилованинг бўлим томонидан унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда, “Фарғона Механика” заводига қарашли бўлган А.Навоий кўчаси 70-уйда жойлашган ётоқхонанинг 4-қаватдаги бўш турган хоналаридан бўлим томонидан капитал таъмирлаб, унга навбатдан ташқари бериш бўйича берилган таклифга рози бўлганлиги ва хонадонлар капитал таъмирдан чиқарилиб фуқароларга ажратиб берилаётган вақтда фуқаро Т.Вакилова Россия Федерациясига ишлаш учун кетиб қолганлиги сабабали ушбу ётоқхонадаги хондонлар уй-жой олиш учун навбатда турган ногирон ва оиласида ногирони бор бўлган фуқароларга ажратиб берилган.

Амалдаги қонунларга кўра, фуқаро Т.Вакилова уй-жой олиш учун навбатда турганлигини инобатга олиб, навбати келгандан сўнг, қуриладиган ёки бўшайдиган давлат уй-жой фондидаги хонадонлардан ажратиб берилиши қонун доирасида ҳал қилинади.

Видео мурожаатда Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги Уй-жой бўлимининг фаолиятига эътироз билдираётган фуқаро Холматова Шоирахон ҳамда унинг қайнонаси Ботирова Юлдузхон Тургуновна (видеодаги 2-мурожаатчи фуқаролар) оиласига уй-жойга мухтожлиги сабабли, Фарғона шаҳар ҳокимининг 29.09.2018 йилдаги 1347-сонли қарорига асосан 12.02.2020 йилдаги 000342-сонли ордер билан Фарғона шаҳар Б.Марғиноний кўчаси 58-уйнинг 51-хонадони (2 хонали) бириктириб берилган ва хозирги кунда ушбу хонадонда фуқаро Ш.Холматова фарзандлари билан бирга доимий рўйхатдан ўтган ҳолда яшаб келади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мизиёевнинг ташаббуслари билан йил байрамларида бўлим томонидан кўп турдаги озиқ-овақ махсулотлари етказиб бериб турилади.

Фуқаро Ш.Холматова оиласи давлат томонидан турар жой билан таъминланган бўлсада, келиб чиқаётган оилавий низоларни важ қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 40-моддаси 2-бандига зид равишда шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги Уй-жой бўлимидан такроран яна қўшимча уй-жой билан таъминлашни талаб қилиб келмоқда.

Бўлим томонидан фуқаро Ш.Холматовага шаҳар ҳокимлиги томонидан 2 хонали турар жой ажратиб берилганлиги ва ушбу хонадонда яшаш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган.

Шунингдек, мурожаатда фуқаро Ш.Холматованинг яшаб келаётган хонадонидан бўлим томонидан чиқариб юборилаётганлиги ҳолати нотўғри эканлиги ва хақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.

Видео мурожаатда Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги Уй-жой бўлимининг фаолиятига эътироз билдираётган фуқаро Хайдарова Лолахон Расулжоновна қизи (видеодаги 3-мурожаатчи фуқаро) Фарғона шаҳар ҳокимлигига уй-жой сўраб қилган мурожаатига асосан Фағона шаҳар ҳокимининг 25.08.2017 йилдаги 1179-сонли қарорига асосан Фарғона шаҳар Фарғона кўчаси 6-уйнинг 23-хонадони (1 хонали) ажратиб берилган.

Сўнгра, фуқаро Л.Хайдарованинг аризасига биноан, яшаб келаётган хонадони Фарғона шаҳар ҳокимининг 10.03.2021 йилдаги 129-сонли қарорига асосан умумий фойдаланиш майдони каттароқ бўлган Фарғона шаҳар Фарғона кўчаси 6-уйнинг 35-хонадонига (2 хонали) алмаштириб берилган.

Хозирги кунда фуқаро Л.Хайдарова 2 нафар вояга етмаган фарзандлари билан бирга ушбу хонадонда истиқомат қилиб келади ва йил давомидаги байрамларда бўлим томонидан озиқ-овақ махсулотлари етказиб бериб турилади.

Шунингдек, видео мурожаатнинг сўнгида Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги Уй-жой бўлимининг фаолиятига эътироз билдираётган фуқароларнинг мурожаатлари (субсидия, фирибгарлик ҳолатлари ва ҳ.к.) Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги Уй-жой бўлими ваколатларга кирмаслигини инобатга олиб, мурожаатларни ишчи гуруҳ тузилган ҳолда ўрганиб чиқиш ва мурожаатлари тегишли ташкилот ва органларга қонуний ҳал этиш учун йўналтирилиши бўйича ишлар амалга оширилишини маълум қиламиз.

 

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги Уй-жой бўлими