Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
RASMIY MUNOSABAT
2023-05-18 18:00:53 730
Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар "Хўжамағиз" маҳалласидаги кўчаларни асфальт қилиш бўйича мурожаат тарқалди. Мазкур мурожаат шаҳар ҳокимлиги Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Айни кунларда мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб борилди.
"Хўжамағиз" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14 километрдан ортиқ ички йўллар асфальт қилинди. Кўчаларни асфальт қилиш ишлари учун қарор асосида 6 млрд. сўмга яқин маблағ ажратилган.
Шунингдек, ҳудуддаги қолган 5 километр масофадаги ички кўчаларни асфальт қилиш ишлари "Обод маҳалла" дастури орқали амалга ошириш белгиланган.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати