Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғонада Корейс ишлаб чиқарувчилари Саноат Технопарки ташкил этилади
2023-04-27 11:53:12 417
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонада ўз инвестицион лойиҳасини амалга оширишни режалаштираётган 15 нафардан иборат кореялик ишбилармонларнинг катта гуруҳини қабул қилди.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациянинг жорий йил 27-30 март кунлари Корея Республикасига ташрифи давомида Сеулда корейс тадбиркорлари билан олиб борилган музокаралар натижасида Фарғона шаҳридаги Экошаҳар мажмуасининг тегишли кичик саноат зонаси ҳудудида “Корейс ишлаб чиқарувчилари Саноат Технопарки” ташкил этиш ҳамда қатор компанияларнинг ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича ҳамкорлик битимлари имзоланганди.
Бугунги учрашувда ушбу компаниялар раҳбарлари ҳамда бошқа қатор сармоядорлар иштирок этдилар.