Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Солиқчи - комакчи тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Фаргона шаҳар солиқ инспекцияси бошлигининг ҳисоботи

 2023-04-18 12:09:39    431

PDF юклаш
Чоп этиш


2023 йил 1 январдан бошлаб солиқ қонунчилигига қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, айланмадан олинадиган солиқ ставкалари солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун 4% миқдоридаги ягона ставкани белгилаган ҳолда бирхиллаштирилди.


Бундан ташқари, 2023 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўлаш тартиби жорий этилди.Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур тартиб бўйича солиқ тўлаш ихтиёрий ҳисобланади. Ушбу тартибни танлаш тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги енгилликларни яратиб беради:-солиқ органларига молиявий ҳисоботлар ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти юзага келмайди;-банк ҳисобварағидан дивиденд тарзида ечиб олинадиган маблағлар солиққа тортилмайди;-товарлар ҳисобини юритиш талаб этилмайди.


Таъкидлаш жоиз, айни пайтда Президентимиз томонидан тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувва тланмоқда. Бинобарин, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини жадал қайта тиклаш мақсадида «Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий тасирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўгрисида»ги Президент қарори (ПҚ43-сон, 03.02.2023 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, тадбиркорларнинг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.


Шунингдек, тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилади. Бундан ташқари, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга 2023 йил 1 апрелгача жарималар қўлланилмайди. Албатта, қийинчиликларга учраган тадбиркорларга солиқ хизмати органлари «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида хизмат кўрсатишни давом эттирадилар.


Айни кунларда Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим болган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.


Хусусан, 2023 йил март ойи давомида Фаргона шаҳар солиқ инспекцияси томонидан 438 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 438 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.


Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта, Президентимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.

Қ.Бекмирзаев,Инспекция бошлиги.