Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Ҳунардан барака топаётган ёш тадбиркор

×

 2023-04-13 16:24:08    414

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, янги иш ўринларини яратишни мақсад қилган фуқароларга ҳам кенг имкониятлар, шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу эса тадбиркорлар сонини йил сайин ортиб бораётганлигида яққол намоён бўлмоқда.

Фарғона шаҳридаги "Чекшўра" МФЙда ҳам тадбиркорлар сони 70 нафардан ошди. Маҳалла раиси Ғайратжон Ғофуровнинг таъкидлашича, ҳудудда деҳқончилик асосий драйверга айланмоқда. Иссиқхона қуриб, мумай даромад топаётган оилалар сафи ҳам кенгайиб бормоқда. Шунингдек, турли йўналишларда ҳам тадбиркорлик субъектлари очилмоқда.

Рўзиматжон Эргашев ёш тадбиркорлардан. Ёшлигида бобоси, тажрибали механик Мадлей отадан сабоқ олди. 40 йил мобайнида тракторчи бўлган дадаси Абдужаббор Эргашев ҳам фарзандининг қизиқишларига беэътибор бўлмади.

Ёш темирчи ҳозирда кичик корхонасига эга. Икки нафар шогирдларига ҳар ойда 3 млн. сўмдан маош бермоқда. Ўзининг эса ойлик ўртача даромади 15 миллион сўмга етмоқда.