Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Тинчлик" маҳалласининг ҳам ички йўллари асфальт қилинмоқда
2023-04-13 16:19:03 302
Айни кунларда Фарғона шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, "Тинчлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўлларнинг 5 километр қисми асфальт қилиниши белгиланган. Ҳозирда йўлларни асфальтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур ишлар учун қарор асосида республика бюджетидан 2 млрд. сўм маблағ ажратилган.