Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар бажарилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ

×

 2023-04-11 17:14:21    779

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 18 апрелдаги КҚ-334-IV-сонли қарорларига мувофиқ “Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар бажарилиши” тўғрисидаги қарорларига асосан 2022 йил 2-босқичида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га жами 13 млрд 445 млн.сўм маблағлар шакллантирилган.  Жамоатчилик фикри бўйича 171 та таклифларни «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштирган.  Ушбу 171 та таклифлардан 57 таси тасдиқланган низом талабларига мос эмаслиги сабабли рад этилиб, 114 та таклифлар овоз бериш жараёни учун қабул қилинган.  Шундан энг кўп овоз тўплаган 23 та 13  млрд. 253 млн.сўмлик таклифлар ғолиб деб топилган.-  Ҳалқ таълими бўйича 2 та таклифга жами 1 млрд 140 млн.сўм мактабларнинг таъмирлаш ишлари учун йўнатирилган бўлиб хозирги кунда таъмирлаш ишлари тўлик амалга оширилган ва маблағлар 100% тўлик молиялаштирилган.


-  Мактабгача таълим бўйича 1 та таклифга жами 150 млн сўм мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш учун йўналтирилган бўлиб хозирги кунда ушбу лойиха бўйича шартнома тузилиб 100% маблағи олиялаштирилган, таъмирлаш ишлари тўлиқ амалга оширилган.-  Ободонлаштириш йўналиши бўйича жами 8 та таклифга 5 млрд.283 млн.сўм йўналтирилган.  

Бундан, 7 та таклиф жами 4 млрд. 876 млн.сўм шаҳримиздаги ички йўлларни асфалтлаштириш харажатларига ажратилган, хозирги кунда 5 та лойиха бўича 100% ишлар бажарилиб, маблағлар тўлиқ молиялаштирилган. Қолган 4 та лойиха бўйича шартномалар тузилиб 30% олдиндан тўлов маблағлари молиялаштирилган бўлиб хозирги кунда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. 

-  Спорт комплекси ташкил этиш учун 4 таклифга 1 млрд сўм йўналтирилган бўлиб, хозирги кунда 2 та лойиха бўйича ишлар тулиқ якунланиб 100% маблағ молиялаштирилган. Қолган 2 та лойихалар бўйича 30% маблағлари молиялаштирган бўлиб таъмирлаш ишлари давом этмоқда. 

-  Кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишлари учун 6 та таклифга 4 млрд. 230 млн.сўм йўналтирилган бўлиб, хозирги кунда ишлар тўлиқ бажарилган ва 100% маблағлари молиялаштирган.

-  Фарғона шаҳар СЭО ва ЖСБ 9 хил тиббий жихоз сотиб олиш учун 850 млн.сўм йўналтирган бўлиб, хозирги кунда ушбу тиббий жихозлар тўлиқ сотиб олинди.-  Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази моддий техника базасини мустахқамлаш учун жами 600 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, сотиб олинган асосий воситалар учун маблағлар тўлиқ молиялаштирилган.