Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"1-Беш бола" маҳалласида ҳам ички йўллар асфальт қилинмоқда
2023-04-10 11:36:08 722
Фарғона шаҳридаги "1-Беш бола" маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан 4 километр ички йўлларни асфальт қилиш ишлари бошланди.
Ҳозирда йўлсозлар томонидан ички йўлларни асфальтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур ишлар учун қарор асосида 2 млрд. сўм маблағ ажратилган. Йиллар давомида ёзда чанг, қишда лой бўлган кўчаларнинг сифатли тарзда асфаоьтланиши аҳолини беҳад қувонтирмоқда. Кекса-ю ёш ўз миннатдорчилигини билдиришмоқда.