Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Ҳоким ёрдамчиси – ўзимизнинг одам!

×

 2023-04-10 11:34:41    775

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозими ташкил этилганига энди бир йилдан ошди. Хўш, шундан кейин жойларда нима ўзгарди?


Фарғона шаҳридаги Ёрмозор маҳалласида 6 минг 587 та аҳоли яшайди. 1 минг 487 та хонадон бор. Бу ерга ҳоким ёрдамчиси этиб Баҳодиржон Ҳомидов тайинланган. У тадбиркор, халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати. Президент чақириғига лаббай деб жавоб бериб, шу ерда ишлаяпти. Қайси кўча, қайси хонадонга кирманг, уни танишади, ҳурмат қилишади, унга ишонишади.  Даврон Маткаримов оиласида ишсизлик, шундан молиявий муаммолар бор эди. Баҳодир Ҳомидов банк билан ҳамкорликда уларга лойиҳа ишлаб чиқди. 


– Ҳоким ёрдамчиси Баҳодир ака бизга кредит олишга ёрдам қилди. 30 миллион сўм кредит олдик, – дейди Давронжон. – Унга қўй олиб семиртириб, бир йилда икки марта алмаштирдим. Унинг фойдасига новвослар сотиб олиб боқяпман.  Ҳа, ҳозир бу оиланинг кичик чорва фермаси бор. Яқин кунларда уни боқишдан катта даромад кутяпти. Аммо, Давронжонда тадбиркорлик фазилати тез уйғонди. Ҳоким ёрдамчиси кўмагида чорва чиқиндисида қизил Калифорния чувалчангини кўпайтиряпти. Биогумус баҳорнинг шу кунлари харидоргир бўлди.


Сайёра Турдиалиева ҳам “Аёллар дафтари”га киритилган эди. Тўрт нафар ёш фарзанди бор. Уларнинг бири ногирон. Турмуш ўртоғи эса оёқ хасталигига учраган. Хуллас, қозон қайнатиш оғирлашиб қолган эди. Ҳоким ёрдамчиси бу оилага ҳам бақор келди. Амалдаги имтиёзлар қўлланишида ташаббус кўрсатди.  – Давлатимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Менга тикув машинасини субсидия асосида бепул етказиб беришди. Ҳозирда мен келинларнинг кўрпа-тўшакларини қавиб, тикиб бермоқдаман. Келажакда шогирдлар олиб ўргатаман. Ишлаб чиқаришимни кенгайтираман, – дейди Сайёра Турдиалиева.  


Дадахон Ҳасанов ташқи девор эгилувчан обойларини ишлаб чиқармоқда. Обой турлари қанча кўп бўлса, харидор ҳам ундан оз эмас. Ҳозир шаҳарда унинг номи чиқиб, ишлаб чиқарган маҳсулоти оммалашяпти. Ҳолбуки, бир йил аввал... – Бир йил аввал ҳеч қанақа ҳужжатларсиз ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эдик. Баҳодир ака келиб буни кенгайтиринг, якка тартибдаги тадбиркорлик очинг, деди. Ҳозир бизнинг ишчиларимиз учта бригададан иборат. Битта бригада бу ерда ишлаб чиқарса, қолгани ёпиштиргани боради. Ҳозир 15 та ишчимиз бор, – дейди Дадахон Ҳасанов.

  
Маҳаллада аста-секин камбағаллик қисқарди, тадбиркорлик ривожланди, ишсизлик камайди.  
– Ҳоким ёрдамчиси маҳаллага кириб келиб шундай бўлдики, масалалар маҳалланинг ўзида ҳал бўлмоқда. Аҳоли энди ҳокимиятга ёки бошқа ташкилотларга бормайди. Ҳар қандай масала ечимига маҳалла бошқаруви орқали эришиляпти, – дейди Баҳодиржон Ҳомидов.


Қандолатчи Сайёра Тошматова уй бекаси эди. Унга 32 миллион сўм гаровсиз кредит берилди. Ҳозир 9 хил маҳсулот ишлаб чиқаряпти. 12 та ишчи ўрни яратди. Ўзи якка тартибдаги тадбиркорга айланди.  Оминахон Нишонбоева хонадонида кооперация асосида манзарали кўчатлар ўстириляпти. Ярмини кооперативга топширса, ярми ўзига даромад бўлади. Унга ҳам 15 миллион сўм имтиёзли кредит берилди. Бу  пулга қурилган кичик иссиқхонада помидор кўчатлари аллақачон бўй чўзди. Нафақадаги отаси эса яна ишли бўлди.


– Ёшим 64 да. Бу кўча бир умр асфальт кўрмаган эди, ҳоким ёрдамчиси “Ташаббусли бюджет”га лойиҳа киритди ва энг кўп овоз олиб 1,2 млрд. сўм  ютиб олдик, – дейди маҳалла фаоли Исмоилжон Жалилов.  – Ўтган йили янги иш бошлаганимизда одамлар яна бир амалдор келди, деган шубҳа билан қарадилар, – дейди ҳоким ёрдамчиси Баҳодиржон Ҳомидов.


 – Лекин Президент қўйган вазифани бажаришга астойдил киришганимиздан кейин бизга ишонч пайдо бўлди. Ҳозир 1 минг 487 хонадон аъзолари билан энг яқин ака-ука бўлиб кетганмиз.  Ҳа, маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси хизмати ташкил этилгани ислоҳотлар тўғри йўлда эканига яна бир мисол бўла олади.  


Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов, ЎзА