Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Меҳр-оқибат ва саховат ойида қалбларга шодлик улашилмоқда
2023-04-10 11:25:05 716
Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи чоғида эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан Умра зиёратига жўнатиш ташаббуси илгари сурилган эди. Фарғона шаҳридан ҳам бир гуруҳ юртдошларимиз Умра зиёратига юборилди.
Ҳамшаҳарларимиз куни кеча Умра зиёратини ўтаб қайтдилар. Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Дилшодахон Холматова ва ҳокимлик вакиллари зиёратчиларни йўқладилар.
"Чекшўра" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳадяхон Холматова ҳам Умра сафарида бўлиб қайтди. Яратилган шароитлардан миннатдор бўлиб, Давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Мазкур ташаббус давомида Фарғона шаҳридан жами 8 нафар фуқаролар Умра сафарига борган бўлсалар, уларнинг 6 нафари "Аёллар дафтари"да турган хотин-қизлардир.