Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"ҲОКИМ ВА ЁШЛАР" УЧРАШУВИДА: Юз нафардан ортиқ ёшларга амалий ёрдам берилди
2023-04-08 18:04:24 699
Бугун шаҳримиздаги "Нуронийлар маскани"да "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди. Унда ёшлар етакчилари, турли танловлар ва мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган иқтидорли ёшлар ҳамда 30 ёшгача ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар иштирок этишди.
Тадбирни шаҳар ҳокими Восилжон Назаров очиб, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, ёшлар билан самимий мулоқот ўтказилди.
Ёшлар етакчиларининг ўрганишлари давомида жорий йил бошидан 385 нафар ёшлар дафтарга киритилган бўлиб, 278 нафарларига белгиланган тартибда амалий ёрдамлар кўрсатилган эди.
Қолган 107 нафар ёшларга ҳам мавжуд муаммолари бўйича "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалий ёрдамлар кўрсатилди. Жорий йил давомида ёшлар учун 2 млрд. 300 млн. сўм маблағ сарф этилди.
Бугун 13 нафар ёшларга меҳнат қуроллари топширилди, 60 нафарларининг контракт тўловлари тўлаб берилди. 23 нафар ёшларга сафарбарлик чақируви резерви бадали ва илм-фан йўналишидаги тўгарак пуллари тўланди. Шунингдек, яна ўндан ортиқ ёшларга турли йўналишлар бўйича амалий ёрдамлар берилди.
"Ҳоким ва ёшлар" учрашувига йиғилган ёшлар берилаётган эътибордан мамнун бўлишди. Кўрсатилаётган ғамхўрлик учун Давлатимиз раҳбари ва масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.