Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғонада барак уйларда яшаган фуқаролар, Реновация дастури доирасида янги кўп қаватли турар-жой мажмуасида хонадон эгасига айландилар

×

 2023-04-08 18:03:01    704

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида А.Навоий ва Маърифат кўчалари кесишмасидаги икки қаватли маънан эскирган уйлар (бараклар) ўрнида Реновация дастурига асосан барпо этилган янги турар-жой мажмуаси тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.


Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.


Жами 74 хонадондан иборат 8 қаватли турар-жой биносидан, эски уйларда яшаб келган 24 та оила ҳам янги хонадон эгасига айландилар. Бугунги тадбирда ушбу хонадонларнинг калитлари эгаларига топширилиб, янги уйларда фақат яхши кунлар, тўйлар бўлиши тилаги билдирилди.


Давлатимиз раҳбарининг “Инсоннинг яшаш шароити яхши бўлмаса, оиласида тинчлик, ишида унумдорлик бўлмайди” деган сўзлари, вилоятимизда аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларда бош мезонлардан бири бўлаётгани тадбирда қайд этилди.


2021 йил март ойида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг шаҳар ҳудудидаги ўрганишлари давомида 50-60 йиллар аввал қурилган барак уйларда деворларнинг захлаб кетгани, томлардан чакка ўтиши, биноларнинг фасадлари аянчли аҳволда экани, иситиш ва сув таъминоти, канализация билан боғлиқ муаммолар талайгина эканига гувоҳ бўлинганди.


Ҳар бир алоҳида уй бўйича манзилли иш ташкил этиш, шу уйдаги барча хонадон аъзоларининг розилиги олингач, бино ўрнига замонавий, ривожланган инфратузилмага эга кўп қаватли турар-жой барпо этиш учун тадбиркорлик субъекти жалб этиш бўйича аҳоли вакиллари билан биргаликда якдил қарорга борилганди. Хонадон эгаларига майдони эски уйларидан кам бўлмаслиги шарти билан шу ерда қуриладиган янги бинодан хонадон берилиши алоҳида белгилаб қўйилди. 2021 йил декабрда эса шаҳар бўйлаб қатор кўчалардаги барак уйлар ўрнига янги бинолар барпо этиш лойиҳаси бошлатилди.


Реновация дастури доирасида шаҳар ҳудудида яна 8 та ер майдонларидаги мавжуд эскирган бир ва икки қаватли уйларни ўрнига 7, 9, 12 қаватли уй-жойлар қуриш ишлари изчил давом эттирилмоқда.


Бугунги тадбир қўшалоқ хурсандчилик, қўшалоқ байрамга айланди. Янги турар-жой мажмуасини барпо этган “Марғилон ихтисослаштирилган таъмир қурилиш” МЧЖ ҳомийлигида Фарғона шаҳрининг барча маҳаллаларидан келган 106 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйлари ҳам ўтказилди.


Тўйболаларга янги сарполар кийдирилиб, ҳар бирига велосипед ва бошқа қатор совғалар, оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.


Вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар шодиёна тадбирига янада файз бахш этди.