Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳрининг Сурхтепа маҳалласида умумий концепция асосида дам олиш зонаси ташкил этилмоқда, канал ёқасида замонавий лойиҳа асосида йил давомида узлуксиз фаолият кўрсатадиган овқатланиш шахобчалари барпо этилади
2023-04-08 18:01:12 715
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан Фарғона шаҳрининг Сурхтепа маҳалласида бўлиб, ҳудуддан ўтган канал ёқасида умумий концепция асосида ташкил этишга киришилган дам олиш зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Вилоят раҳбари 2022 йил ноябрь ойида Сурхтепа МФЙ ҳудудидаги ўрганишлар давомида кўплаб маҳаллада яшовчилар ўз хонадонлари ҳудудидан ўтган канал ёқасига сўрилардан иборат дам олиш жойлари ташкил этишгани кўзга ташланиб, хизмат кўрсатиш маҳаллада бандликни таъминлашнинг асосий турларидан бири экани маълум қилинганди.
Вилоят ҳокими бундай дам олиш масканларини умумий концепцияга бирлаштириш, ҳудудни ободонлаштириш, маҳаллада ички туризм учун шароитларни яхшилаш, тақдим этиладиган хизматлар борасида тарғибот ишларини олиб бориш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берганди.
Бугун берилган топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди, маҳаллий аҳоли ҳамда тадбиркорлар томонидан барпо этилаётган дам олиш масканлари билан танишилди.
Барпо этилаётган дам олиш масканлари, йил давомида узлуксиз фаолият кўрсатиши иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлишига эътибор қаратган вилоят ҳокими, вилоят қурилиш соҳаси мутасаддиларига хорижий мавжуд лойиҳалардан ўрнак олган ҳолда лойиҳаларга пергола усулида – қишда ёпиб, ёзда йиғиб қўйиш мумкин бўлган енгил типдаги тентлар тизимини ўрнатиш бўйича меъморий қўшимча киритишга кўрсатма берди.
Хизматлар соҳасини ҳудуд ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда алоҳида ёндашув билан ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашда энг катта захиралардан бири эканига эътибор қаратган вилоят раҳбари, шаҳар ҳокими Восилжон Назаровга ушбу маҳалладаги лойиҳаларни жадал ва белгиланган кўламда амалга оширилишини таъминлаш бўйича вазифа юклади.