Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ПЕРИНАТАЛ МАРКАЗИДА ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ 19 МИЛЛИАРД СЎМДАН ЗИЁД БЎЛГАН ЯНГИ НЕОНАТАЛ БЛОК ҚУРИБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-04-06 11:14:25    708

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишга, соғлом авлодни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинаётганини қайд этган вилоят ҳокими, бу борада ўтган 2022 йилнинг ўзида вилоятимизда жами 64 та тиббиёт муассасаларида қарийб 150 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилганини таъкидлади. Лойиҳа қиймати 19 миллиард сўмдан зиёд бўлган ушбу бино ҳам, сўнгги йиллардаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самараси экани қайд этилди.


Жорий йилнинг 30 апрель куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ референдумига ҳам тўхталиб ўтган вилоят раҳбари, янги Конституция фуқароларнинг тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини давлат ҳисобидан олишга бўлган ҳуқуқларини мустаҳкамлашига, Қомусимиздан соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини ривожлантириш масаласи ҳам алоҳида ўрин олганига эътибор қаратди.


Рамзий тасма қирқилиб, тадбир иштирокчилари яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.


Янги бинодан вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази, консультатив поликлиника, 18 ўринли чақалоқлар реанимацияси, 20 ўринли кам вазнли ва чала туғилган чақалоқлар учун парвариш бўлими, шаҳар ва туманлардан келаётган чақалоқлар учун 20 ўринли чақалоқлар хасталиги бўлими ҳамда лаборатория бўлими жой олди.


Мазкур замонавий муассасада чақалоқларга тор доирадаги мутахассислар томонидан махсуслашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва болаларни катамнестик кузатувини олиб бориш имкони яратилди. Бу ўз ўрнида ногиронликни ҳам камайтиришга ёрдам беради.


Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.