Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲРИДА “ЎЗБЕКИСТОН – ЁШЛАР МАМЛАКАТИ” ШИОРИ ОСТИДА ЁШЛАР САЙЛИ ҲАМДА ГАЛА-КОНЦЕРТ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-04-03 15:18:41 716
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройи очиқ саҳнида “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ёшлар сайли ҳамда гала-концерт бўлиб ўтди.
Тадбирда Фарғона политехника институти бўлим бошлиғи, ёш олим Бекзод Абдухалилов, Фарғона давлат университети докторанти, ёш олима, “Келажак бунёдкори” мукофоти соҳибаси Зарнигор Убайдиллаева мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида жадал ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини қайд этиб, Конституцияга киритилаётган янгиликлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Бош Қомусимизга ҳам халқимизнинг таклиф ва ташаббуслари билан бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда ва мазкур ўзгаришлар жараёнида ёшлар йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, янги таҳрирдаги Конституциянинг моддалари 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошаётгани, ёшлар билан бевосита боғлиқ 6 та моддаларнинг қўшилаётгани мазкур лойиҳага ёшларнинг қизиқишини оширмоқда.
Тарғибот тадбири давомида шулар хусусида маълумотлар берилди.Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли режиссёр, Хилол Насимов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр Анвар Азимов, актёр ва хонанда Расулхон Қодирхоновлар ҳам ўз чиқишларида ёшларни муҳим сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмасликка чорладилар.Гала-концерт дастури доирасида республика ва вилоятимиздаги таниқли санъаткорлар, эстрада хонандаларининг мусиқий чиқишлари ёшларнинг кайфиятини кўтарилишига сабаб бўлди.“Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида ўтказилган ёшлар сайли якунида намойиш этилган мушакбозлик тадбир иштирокчиларига ҳуш кайфият улашди.