Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида бажарилаётган ишлар маҳалла фаоллари иштирокида ўрганилмоқда

×

 2023-03-31 10:36:14    746

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Фарғона шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур қарорга асосан шаҳримиздаги 59 та лойиҳалар учун 86 млрд. сўмга яқин маблағ ажратилган.


Хусусан, "Беглар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам оқова ва ичимлик суви тармоғи ториш учун қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. 


Қарорга асосан республика бюджетидан 4 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилган лойиҳанинг бажарилиши натижасида ҳудуддаги хонадонлар тоза ичимлик суви таъминланади.


Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва маҳалла фаоллари қурилиш-монтаж жараёнларини ўрганишди. Ишни сифатли бажариш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати