Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тарғибот тадбири ўтказилди
2023-03-30 13:25:04 752
Фарғона давлат университети катта мажлислар залида «Ўзбекистон Республикасида Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти» мавзусида семинар ўтказилди.
Унда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, секторлар ва Фарғона Давлат университети раҳбарлари ҳамда 200 нафар ота-оналар, профессор-ўқитувчилар ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида ўтказилган тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг энг муҳим ўзига хос хусусиятлари юзасидан фикрлар билдирилди. Қонун лойиҳасининг мазмун ва моҳияти кенг тушунтирилиб ўтилди.