Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Мурожаатларнинг қирқдан ортиғи ижобий ҳал этилди
2023-03-29 08:36:36 759
Жорий ҳафтадаги шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкилланган сайёр қабулда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, сектор раҳбарлари, фуқаролик ишлари бўйича суд раиси Улуғбек Орипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси шаҳар бўлими мудири Таваккалжон Раҳимов, мажбурий ижро бюроси вакиллари ва ҳоким ўринбосарлари иштирок этишди.
"Янги сой" МФЙдаги истироҳат боғида ўтказилган қабулда 200 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари масъуллар иштирокида ўрганилди. Қирқ нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинди.
Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш учун масалага дахлдор ходимлар, корхона, ташкилот ва бўлимларга топшириқлар берилди.
Қабул сўнгида мурожаатларни ҳал этилиши даражаси танқидий таҳлил қилинди. Фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш юзасидан шаҳар ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатиш белгиланди.