Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Рамазон - меҳр-саховат ойи: Фарғона шаҳридаги маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда

×

 2023-03-29 08:35:38    716

PDF юклаш
Чоп этиш


Рамазон ойи муносабати бугун 1-сектор ҳудудидаги "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда 2-сектор ҳудудидаги "Оталар чойхонаси"да ифторлик дастурхонлари ёзилди.


Тадбирда маҳалла фаоллари бугунги кунда инсон қадрини улуғлаш, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида республикамиз ҳудудларида, шу жумладан шаҳримизда олиб борилаётган ишлар барчани бирдек мамнун этаётганлигини таъкидладилар. Шунингдек, мазкур ҳудудларда сўнгги йилларда олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари кўлами ортиб бораётганлиги, бу борада келгусида ҳам бажарилиши режалаштирилган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.


Ифторликда иштирок этган рўзадор нуронийларимиз юртимизга тинчлик-осойишталик, деҳқонларимиз ҳосилига барака, бунёдкорлик ишларига ривож тилаб, дуога қўл очишди. 


Бу каби ифторликлар маҳаллалар ҳамда хонадонларда давом этмоқда.