Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

"Ўзбекистон" маҳалласидаги суғориш тизимидаги муаммо ҳам бартараф этилмоқда

×

 2023-03-27 17:04:39    733

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Фарғона шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.


Хусусан, "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган 15 та кўп қаватли уйлар атрофидаги экин ер майдонларига 1500 метр масофада суғориш тармоқлари тортилмоқда. 


Ҳозирда қазиш ва тармоқ тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур ишлар учун қарор асосида 200 млн. сўм маблағ ажратилган.