Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Субсидия асосида тикув машинаси олган Иродахон Умарова тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди

×

 2023-03-25 14:50:26    783

PDF юклаш
Чоп этиш


"Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Иродахон Умарова "Аёллар дафтари"га олиниб, бандлиги таъминланиши белгиланган. Хотин-қизлар фаолининг ўрганишларига асосан ҳоким ёрдамчи Шоҳрухмирзо Йўлдашевнинг тавсиясига кўра, субсидия асосида тикув машинаси ажратилди. 


Иродахон Умарова қизи Моҳинур, шунингдек маҳалладаги 3 нафар шогирдларига ҳам тикувчилик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Иш ҳажмининг ортиши, буюртмаларнинг кўпайиши сабабли, И.Умарова имтиёзли кредит асосида 2 та замонавий тикув машинаси ҳам олди.


Ҳозирда тикувчилар томонидан ёстиқлар, эркаклар ва аёллар кийимлари, кўрпа ва тўшак қопламалари тайёрланиб маҳаллий бозорларга етказилмоқда.