Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023-03-24 16:57:21 771
Ибн Сино" маҳалла фуқаролар йиғини Янги аср кўчаси 190-уй 71-хонадонда яшовчи Оқилахон Рустамованинг мурожаати юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.
Оқилахон Рустамова юқоридаги манзилда 5 нафар фарзанди билан бирга яшайди. Унинг мурожаати шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Фарғона шаҳар бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари иштирокида ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида фуқаронинг Кимёгарлар кўчаси 6-уйда жойлашган кўчмас мулкка сарф этилган маблағларини қайтариб олиш бўйича қилган мурожаати кўриб чиқилди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди ва айни дамда суд-ҳуқуқ масаласида амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Ишчи гуруҳи аъзоларининг якуний хулосалари бўйича қўшимча маълумотлар берилади.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати