Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Дарахт ва гул кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда

×

 2023-03-23 14:27:21    748

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида жорий мавсумдаги "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида  27 минг туп мевали, 545 минг туп манзарали дарахт, бута ва қаламчалар ҳамда 100 мингга яқин гул кўчатлари экиш белгиланган. Бу режа ортиғи билан бажарилди.


Айни кунларда ҳам жараёнлар давом этмоқда. Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 1500 минг туп сирен ва 1000 туп атиргул кўчатлари олиб келиниб, экиш жараёнлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар бошқарма ходимлари томонидан шаҳар кўчаларига 60 минг туп паст бўйли атиргул кўчатлари экилган.


Бугун Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ободонлаштириш бошқармасида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Экиш жараёнларини тезлаштириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона ва ташкилотларга олиб келинган кўчатларни тақсимлаш бўйича кўрсатмалар берди.


Мавсум оҳирига қадар шаҳримизда яна кўплаб мевали ва манзарали дарахт ҳамда ноёб гул кўчатлари экилиши режалаштирилган.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати