Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲРИДА ЁШЛАР ТАШАББУСИ БИЛАН “КОНСТИТУЦИЯ ЎЗИМИЗНИКИ” ШИОРИ ОСТИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-03-23 14:09:57 745
Фарғона шаҳрида вилоят ёшлари ташаббуси билан “Конституция ўзимизники” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ва концерт-шоу дастури бўлиб ўтди. Тадбирда олий таълим муассасалари талабалари, вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида яшовчи ёшлар иштирок этдилар. Албатта, ташаббус ёшларники, жўшқинлик уларники бўлди, лекин бу давранинг моҳиятини янада чуқурроқ англаган турли ёшдаги фарғоналиклар ҳам ўзларини четга тортишмади.
Қизғин мунозараларга, ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлган тадбир давомида Конституцияга киритилаётган янгиликлар тўғрисида, шунингдек, референдум ўтказиш тартиби, унда иштирок этиш бўйича сўз борди.
Бундан ташқари, тадбирда Фарғона вилоятидаги чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати директори Элеонара Дадажонова, “Murad Buildings” компанияси асосчиси Мурод Назаров, таниқли спорт усталари сўз олиб, барчани Референдум жараёнида бефарқ бўлмасликка чақирдилар.
Тадбир хушовоз хонандалар Отабек Муҳаммадзоҳид, Жўрабек Қодиров томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар билан давом этди.