Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

"Беруний" маҳалласида суғориш тизими янгиланмоқда

×

 2023-03-16 11:34:40    767

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Фарғона шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.


Хусусан, "Беруний" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бир неча йиллардан буён суғориш тизими яхши бўлмаганлиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлар эди. Қарор асосида мазкур маҳаллага 3 та суғориш учун тик қудуқлар қазилиши белгиланган. Ҳозирда қурилиш ташкилоти томонидан иш жараёнлари бажарилмоқда. Қурилиш ишлари учун республика бюджетидан 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.