Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Шақарқишлоқ" маҳалласига 5300 метр ичимлик суви ва канализация тармоғи тортилмоқда
2023-03-10 09:53:19 750
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан «Шакарқишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида 900 метр ичимлик суви ва 4400 метр канализация тармоғи тортилмоқда.
Олиб борилаётган амалий ишлардан маҳалла аҳли ҳурсанд. Кўрсатилаётган эътибордан мамнун бўлган фуқаролар ўз миннатдорчиликларини билдирмоқдалар.
Ҳозирда кўчаларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишларни амалга ошириш учун республика бюджетидан 3 млрд. 100 млн. сўм маблағ ажратилган.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати