Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ саксон тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2023-03-10 09:46:23    747

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги сессияда кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Сессия ишини халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши раиси Восилжон Назаров очди ва олиб борди.


Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:


Фарғона шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан 2022 йилда амалга оширган ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши белгиланган ишлар, кутилаётган натижалар ҳақида (Маърузачи: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Жаҳонгир Бахтиёров)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман(шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича намунавий концепцияни тасдиқлаш тўғрисида”ги 450-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида (Фарғона шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва камбағалчиликни қисқартиш маркази бошлиғи Ғиёсбек Хайдаров) 


2022 йил давомида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳақида (Маърузачи: Саховат ва кўмак жамғармаси бош ҳисобчиси Камрлахон Юсупова) 


Шунингдек, сессия кун тартибида Фарғона шаҳар ҳокимининг 2023 йил 26 январдаги 43-11-169-Қ23-сонли ва 2023 йил 1 март кунги 84-11-169-Қ23-сонли қарорларини тасдиқлаш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари томонидан сектор раҳбарлари номига ҳамда сайёр қабулларда фуқаролардан моддий ёрдам сўраб тушган мурожаатлар учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш ҳамда Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси депозитига фойдаланиш учун маблағ ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.


Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати