Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Телеграмда очилган гуруҳ орқали буюртма олиб, савдо қилмоқдаман

×

 2023-03-09 16:42:16    858

PDF юклаш
Чоп этиш


Азизахон Эгамбердиева "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Боқувчиси йўқ, қарамоғида эса фарзандлари бор. 2021 йилдан буён тикувчилик билан шуғилланади.


"Аёллар дафтари"нинг 3-босқичини шакллантириш давомида рўйхатига олинган Азизахонга маҳаллада фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаолининг ўрганиши ва билдиргисига асосан сусидия асосида тикув машинаси топширилди. 


-Уч йилдан буён тикувчилик билан шуғилланаман. Оиламнинг асосий даромади шу ҳисобланади, - дейди биз билан суҳбатда Азизахон Эгамбердиева. - Ҳозирда оила ва рўзғор учун кўплаб маҳсулотлар тайёрлайман. Асосан телеграмда очилган гуруҳим орқали буюртма олиб савдо қиламан. Тикув машинам эскили боис, иш хажмини оширолмас эдим. Менга янги ва замонавий тикув машинаси беришди. Эндиликда фаолиятимни янада кенгайтиришни режа қилмоқдаман.