Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Ифтихор" маҳалласида 3000 метр оқова суви тармоғи тортилмоқда
2023-02-27 10:21:08 705
Айни кунларда Фарғона шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, "Ифтихор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Аэропорт, Муштарак, Барҳаёт ва Тутзор кўчаларида 3000 метр масофада оқова суви тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар учун қарор асосида 1 млрд. 650 млн. сўм маблағ ажратилган.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати