Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Махсус қабулхонада мониторинг олиб борилди
2023-02-16 17:11:38 361
Фарғона вилояти ИИБнинг вақтинча махсус қабулхонада мониторинг ташрифи амалга оширилиб, у ерда сақланаётган шахсларнинг шароитлари билан танишилди. Mахсус қабулхонада жами 139 нафар махбусни сақлашга мўлжалланган бўлсада, хозирда 215 нафар махбус сақланаётгани аниқланди.
Мониторинг ташрифида 3 нафар шахслар билан яккама-якка, 28 нафар шахслар билан эса оммавий сухбатлар ўтказилди. Сухбат давомида махбуслар кабулхонадаги шароитлардан ва озиқ-овқат таъминотидан шикоятлари йўқлиги, уларга нисбатан ноқонуний харакатлар ёки қийноқлар бўлмаганлигини билдиришди.
Шунингдек, хуқуқбузарлар А.Исақов, Я.Тожибоев ва О.Машариповлар билан яккама-якка сухбат ўтказилганида вояга етмаган фарзандлари учун 2 ойдан ортиқ муддат давомида алимент тўламаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-4-моддасига биноан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ўтаётганликлари, хозирда ўзларига тегишли хулоса чиқарган холда алимент тўлов пулларини тўламоқчи эканликларини маълум қилишди. Махсус қабулхонада яратилган шароитлардан хеч қандай шикоятлари йўқлиги, сайрга чиқиш, телефон сўзлашувларидан қонунда белгиланган тартибда фойдаланиб келаётганликларини билдирдилар.
Тергов ҳаракатларини ўтказиш учун мўлжалланган хоналарни кўздан кечириш жараёнида, бу тоифадаги хоналар видеокузатув воситалари билан жиҳозлангани ва адвокатлар исталган вақтда адвокатлик сўровномаси билан тергов жараёнларида тасвирга олинган видеоматериалларни талаб қилиб олиши мумкинлиги аниқланди.
Муассасадаги адвокат билан учрашув хонасида видео-камера кузатув мосламаси ўрнатилгани аниқланди, холбуки адвокатлар бугунги кунда муассасада сақланаётганлар билан монеликсиз учрашишга, муассаса ходимларидан холи сухбат ўтказишга хақлидир. Гарчанд, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонуннинг 27, 28-моддаларида маъмурий қамоққа олинган шахсларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан қўлланиладиган интизомий жазо чоралари тартиби белгиланган бўлсада, махсус қабулхонада бу хақида бирон-бир буйруқ чиқарилмаган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган. Буйруқ чиқармаган холда оғзаки равишда рағбатлантириш чоралари кўриб келинаётганлиги маълум қилинди.
Мониторинг давомида муассасадаги Маъмурий қамоққа олинганларнинг ариза ва шикоятларини рўйхатга олиш китоби ва махсус муассасада сақланаётган махбусларни қайд этиш китоблари кўздан кечирилди. Хар кунлик рўйхатга олиш китоблари ўз вақтида тўғри қайд этилаётганлиги аниқланди. Муассасадаги сақланаётганлар учун сайрга чиқиш жойлари ҳам кўздан кечирилди.
Ундан ташқари, муассасадаги махбусларнинг шахсий буюмларини сақлаш ва қайтариб бериш хонаси кўздан кечирилди. Хеч кандай муаммо йўқ эканлиги, муассасада сақланаётганларнинг шахсий буюмлари қайтариб берилиши аниқланди.
Муассасадаги ошхона кўздан кечирилганда вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган маҳбусларга таомлар тайёрланиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тўлиқ ва таомномага мос берилаётгани маълум бўлди. Муассасада сакланаётганларга тиббий ёрдам кўрсатиш хонаси кўздан кечирлганда, фельдшер штати ажратилган, тиббий ёрдам кўрсатиш учун керакли дори-дармонлар мавжудлиги аникланди. Муассасада сақланаётганлар учун ошхона ва ювиниш хоналари мавжуд. Шундан сўнг махсус қабулхона ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳамда ҳаракатланиш эркинлиги, чекланган шахслар сақланадиган жойларда қийноққа солиш ҳамда бошқа ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомаланинг олдини олиш масалалари бўйича семинар йиғилиши ўтказилди.
Ташриф давомида тезкор ходимларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.
А.Камилов,Омбудсманнинг Фарғона вилояти минтақавий вакили.