Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Маҳалла аҳлининг мурожаати ижобий ҳал этилиб, янги трансформатор ўрнатилди
2023-02-15 22:08:46 285
Сайёр қабуллар ва маҳалла фуқаролар йинларидаги ўрганишлар давомида юридик ва жисмоний шахслар томонидан билдирилган муаммолар, мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида Фарғона шаҳар ҳокимлигида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Мурожаатларни ижобий ҳал этилиши шахсан шаҳар ҳокими томонидан назорат қилинмоқда.
"Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли вакиллари томонидан электр таъминотини яхшилаш мақсадида амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаат ҳам ижобий ҳал этилди. Бугун Қўрғонтаги кўчасида жойлашган, таъмирга муҳтож бўлган трансформаторни янги ва катта қувватга эга бўлганига алмаштирилди.
Мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилиб, ижобий ҳал этилганлигидан маҳалла аҳли ҳурсанд бўлишди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати