Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Ҳар бир якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган ҳамда бемор фуқаролар тиббиёт ходимлари томонидан назоратга олинган

×

 2023-01-23 09:28:49    314

PDF юклаш
Чоп этиш


Аномал совуқ кунларда Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг барча тиббиёт ходимлари ҳам ўз фаолликларини кўрсатмоқдалар. Оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шификорлари, патронаж ҳамширалар томонидан барча якка-ёлғизлар, ногиронлиги бўлган, бемор фуқаролар ҳолидан кунлик назорат ўрнатилган. 


Хонадонларга ташриф давомида мазкур оилаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрганлиги, хона ҳарорати, озиқ-овқат заҳираси ва бошқа муаммолар юзасидан аниқ чоралар кўрилмоқда. Фуқаролар томонидан билдирилган муаммолар бўйича шаҳар ҳокимлиги ва тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган штабларга маълумотлар тезкорлик билан киритилмоқда.


Маълумотлар асосида  фуқароларга шаҳар ҳокимлиги томонидан электр иситгичлар, дори воситалари, кийим-кечаклар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилмоқда, даволаниши зарур бўлган беморлар эса шифохоналарга ётқизилмоқда.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати