Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚИРГУЛИ МАВЗEСИНИНГ ЭЛEКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
2023-01-23 09:24:29 302
Қиргули электр таъминоти корхонаси томонидан Қиргули мавзесидаги истеъмолчиларни электр таъминотини яхшилаш мақсадида 110/6 кВли «Ватан» подстанциясидан чиқувчи 6 кВли «Қурувчи» электр узатиш кабель тармоғининг бошланиш кабель қисми тўлиқ янгиланмоқда. Бу билан ўта юклама билан ишлаётган 6 кВли «Бунёдкор» электр узатиш кабель тармоғининг бир қисми мазкур тармоққа ўтказилади.
Амалга оширилаётган мазкур жараён келгусида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда аварияли узилишларни олдини олишга қаратилган. Истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда тармоқларда юзага келаётган носозликларни бартараф этиш, уларни олдини олиш бўйича ҳудудларда кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.