Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Фарғона шахар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ҲИСОБОТИ
2022-12-28 14:00:41 581
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида келгуси 2023 йилда “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар учун хизматлар кенгайтирилиши, тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилиниши, 115 таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштирилиши айтиб ўтилди.
Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар келгуси йил якунигача узайтирилиши, шунингдек 20 мингта тадбиркорнинг 400 миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддатини яна бир йилга узайтириш таклиф қилинди.
Албатта, берилаётган солиқ имтиёзлари тадбиркорлик субъектларига қўшимча имкониятлар яратади, соҳани ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Шу ўринда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Фарғона шахар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтмоқчиман.Айни пайтда мунтазам равишда тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Хусусан, 2022 йил декабр ойи давомида Фарғона шахар ДСИ томонидан 797 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди.
Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 797 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш, 196 та корхонага “Е-Ижара” Дастури орқали ижара шартномасини тузиш ва солиқ органларига боғлиқ бошқа масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.
2022 йил давомида 10 маротаба шу жумладан 1 маротаба “Ўзбекистон-24” телеканали, 9 маротаба “Фарғона телеканали” орқали, 6 маротаба рўзномаларда, бундан ташқари ижтимоий тармоқлар орқали чиқилиб, солиқ тўловчиларга солиқ қонунчилигидаги ўзгариш ва қўшимчалар тарғибот қилинди, жойларда тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинарлар ўтказилди.
Биз, солиқ идоралари ходимлари тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлашга, солиқ қонунчилигига оид зарур ёрдамларни кўрсатишга ҳамиша тайёрмиз. Солиқ тизимига оид қўшимча саволлар бўлса, ишонч телефонимизга (73-244-68-08) қўнғироқ қилишингиз мумкин. Мурожаатингиз қисқа фурсатларда ўрганиб чиқилади ва жавоб берилади.
“Давлат солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори” тамойили доирасида сиз билан ҳамкорликка тайёрмиз!
Фарғона шахар ДСИ бошлиғи Қ.Бекмирзаев