Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Сектор раҳбарлари томонидан маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ўрганилмоқда
2022-12-23 09:22:30 521
Жорий йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев раислигида вилоят хокимлигида ўтказилган “Бешариқ туманида аҳоли муаммолари ва ижтимоий иқтисодий масалаларни ўрганишда аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан ишчи гуруҳининг 49-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш юзасидан Фарғона шаҳар "Ёрмозор" маҳалла фуқаролар йиғинида 3-сектор раҳбари Анваржон Мирзаев томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли мурожаатлари ва ижтимоий-иқтисодий масалалар ўрганилмоқда.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари томонидан билдирилган мурожаатларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Ўрганиш давомида кўчаларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш, аҳолига сифатли электр таъминоти, табиий газ ва ичимлик сувини етказиш бўйича ҳам зарурий вазифалар бажарилмоқда.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати