Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Шаҳар ҳокими тиббиёт муассасаларида фуқароларга яратилган қулайликларни ўрганмоқда
2022-12-21 14:32:49 417
Айни дақиқаларда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохоналарда соҳа мутахассислари ҳамда беморлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганмоқда.
Шаҳар ҳокими тиббиёт бирлашмаси Мухиддин Шокиров ҳамроҳлигида 2-шифохонага ташриф буюрди. Шифохонадаги иссиқлик тизими ўрганилди.
Шунингдек, беморлар билан суҳбатлашилди. Давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган дори-дармонларнинг беморларга ажратилаётганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Шифохонада сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда беморларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати