Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига киритилган ўзгаришлар

×

 2022-12-19 15:47:16    389

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда пенсионерларни ижтимоий кўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қариялар ва кекса ёшдагиларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ва соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган ижтимоий химоя сиёсати доирасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотлар доирасида ппенсия тизимини такомиллаштиришга, пенсия миқдорини мунтазам равишда ошириб боришда алоҳида аҳамият қаратилмоқда.Ушбу ислоҳотлар доирасида пенсия тизимини такомиллаштиришга, пенсиялар миқдорини мунтазам ошириб боришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 19 сентябрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунуига ўзгартириш киритиш ҳақидаги ЎРҚ-791-сонли қонунида фуқароларнинг оворагарчилигини бартараф этиш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш, шунингдек қонунчилик базасини такомиллаштириш мақсадида фуқаронинг 2005-йил 1-январдан аввалги давр учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланиши, пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланиши ва тўланиши, уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсияларнинг текширилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтидаги қўшиб ҳисобланадиган иш стажи даври икки баробарга, яъни уч йилдан олти йилга оширилганлиги пенсия тизими ислоҳотидаги муҳим қадамлар бўлди.Шу билан бирга, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг пенсия миқдорлари мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ изчил ошириб борилишини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.Ушбу Қонунда ёшга доир, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг кўп миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача ошириш назарда тутилмоқда. Янги тартибга асосан, пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн 240 минг сўмдан юқори бўлган пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китов қилиб чиқилади. Ушбу қайта ҳисоб-китоб қилинган пенсионерларнинг пенсиялари 2023 йил 1 январдан бошлаб тўлаб берилади. 

М.Топволдиев,Пенсия жамғармаси Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари.