Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳридаги “Саховат” кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида мониторинг ташрифи амалга оширилди

×

 2022-12-18 21:19:45    315

PDF юклаш
Чоп этиш


Аниқланишича, ушбу “Саховат уйи”да жами 148 нафар фуқароларга хизмат кўрсатилади. Асосан қарамоғида хеч кими йўқ ёлғиз, ногиронлиги бўлган беморлар яшаб, даволанади. Улардан аёллар 47 нафар, эркаклар 101 нафарни ташкил қилади. “Саховат уйи”даги фуқаролардан  I-гуруҳ ногиронлари 18 нафар, II-гуруҳ ногиронлари 21 нафар, болаликдан ногирон бўлганлар 19 нафар, ўзгалар парваришига мухтожлар(юролмайдиганлар) 54 нафар, ёрдамчи воситалар билан юрувчилар 37 нафар, ўзгалар парваришига мухтож бўлмаганлар 57 нафардан иборат. 


Шулардан ўзбеклар 71,  руслар 45, қозоқлар 3, татарлар 18, бошқа миллатлардан яшаб даволанаётганлар 11 нафар бўлиб, ушбу беморларга   жами 94 нафар ходимлар, яъни 8 нафар шифокор, 39 нафар ҳамшира ва 47 нафар ўрта тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатадилар.


Мониторинг  жараёнида “Саховат уйи”даги беморларга яратилган шароитлар,  озиқ-овқат таъминоти, даволанаётган беморларнинг тиббий ҳолати ўрганилди. Даволанаётган беморларнинг 18 нафари билан оммавий, 2 нафари билан яккама-якка учрашиб, сухбат ўтказилди.


Сухбат жараёнида бемор Н.Ахунов 22.04.2019 йилдан ва Н.Глебова 29.03.2018 йилдан бери яшаб, даволаниб келишаётганини маълум қилишди. Ўтказилган сухбатда уларга ўз вақтида керакли муолажалар ўтказилаётганлиги, тиббий хизматдан эътирозлари йўқлиги, озиқ-овқат таъминотидан хам шикоятлари йўқлигини билдирдилар. 


Шунингдек, бемор О.Зыков билан ўтказилган сухбатда у 1953 йилда туғилгани, унга онаси Л.Зыкова ўзига тегишли бўлган Янгиер шаҳар, Мелиоратив кўчаси, 51-уй, 15-хонадонни 2007 йилда мерос сифатида нотариус орқали расмийлаштириб бергани, 2009 йилдан 2018 йилгача содир қилган жинояти учун жазони ўтаб келганидан сўнг ушбу хонадонда бошқалар яшаб келаётганини билгани, ўзига тегишли бўлган мулкни қонун талаблари асосида қайтарилишида амалий ёрдам беришни сўради. Фуқаро О.Зыковдан ушбу масалага тегишли бўлган мавжуд хужжатлар олиниб, Омбудсманнинг Сирдарё вилояти минтақавий вакилига юборилди. Мурожаатни қонун асосида хал қилиш, кўриб чиқиш  натижалари хақида муаллифга жавоб юбориш сўралди.           

“Саховат уйи”даги ошхона кўздан кечирилганда белгиланган менюларга асосан таомлар тайёрланиб, озиқ-овқат махсулотлари тўлиқ ва таомномага мос равишда 5 маҳал  берилаётганлиги маълум бўлди. Мониторинг ўрганишлари давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.


А.Камилов,Омбудсманнинг Фарғона вилояти минтақавий вакили.