Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Таълим муассасасидаги муаммолар ижобий ҳал этилди
2022-12-01 21:50:37 304
Бугун шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, секторлар раҳбарлари ва масъуллар 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Фарғона шаҳар имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабига ташриф буюрдилар. Раҳбарлар таълим муассасасида ўқитувчилар ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитларни ўрганишди.
Таълим муассасаси жойлашган "Ойбек" маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Багиржон Абдураимовнинг мазкур мактабда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича шаҳар ҳокимига қилган мурожаати шу ернинг ўзида "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлими ишчи-ходимлари томонидан ижобий ҳал этилди. Шунингдек, мактаб директори Учқунбек Холматовнинг иссиқлик манбаидаги носозлик бўйича билдирган масаласи ҳам мутахассислар томонидан бартараф этилди.
Шаҳар ҳокими мактабнинг ўқувчилари билан ҳам суҳбатлашди. Пойабзал иши йўналишида таҳсил олаётган Хуршидбек Мирзаевнинг фаолияти барчани бирдек қизиқтирди. Ҳуршидбек асли риштонлик, болаликдан заиф эшитувчи ҳисобланади.
Ўқувчи ўзи мустақил поябзал тикиб, бугунги кунда маҳаллий бозорларда сотмоқда. Восилжон Назаров шундай ўқувчиларни касб-ҳунарли этиб камол топишларига кўмаклашаётган таълим устаси Турсуной Шокировага ўз миннатдорчилигини билдирди.
Эртага "Ёрмозор" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Фарғона" тантаналар мажмуасида касб-ҳунар мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари учун байрам тадбири ўтказилиши белгиланди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати