Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Шаҳримиздаги тижорат банклари ходимлари томонидан минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди
2022-12-01 21:41:32 351
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳримиздаги барча меҳнат жамоалари фаол иштирок этишмоқда. Жумладан, иқтисодий соҳаларда фаолият олиб бораётган мутахассислар ҳам ташаббус кўрсатишди.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Фарғона шаҳар "Ипак йўли" маҳалла фуқаролар йиғини Файз кўчасидаги "Ёрмозор ихлос" фермер хўжалигига қарашли 1.5 гектар ер майдони тижорат банклари томонидан боғ яратилмоқда.
Бугун шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бобуржон Мўминов раҳбарлигида иқсодий комплекс мутахассислари ва тижорат банклари бошлиқлари ҳамда ходимлари томонидан 500 туп мевали ва 500 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати