Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

"Алимент ундируви долзарб 10 кунлиги” доирасида Фарғона шаҳридаги “Моно марказ"да оммавий сайёр қабул ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

×

 2022-11-24 09:08:10    369

PDF юклаш
Чоп этиш


Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада ошириш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси органлари томонидан тизимли ишлар ташкил қилиб келинмоқда. Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан “Алимент ундируви долзарб 10 кунлиги” доирасида Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан оммавий сайёр қабул ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.


Тадбир давомида алимент тўлаш мажбуриятини олган қарздорлар билан суҳбатлар ўтказилди. Натижада ажрим ёқасига келиб қолган  17 нафар ажрашган оилалар яраштирилди, 23 нафардан ортиқ вояга етмаган фарзандлар ўз ота-онаси бағрига қайтарилди.

Шунингдек, 137 нафар оталик мажбуриятини бажармай, алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келаётган оталардан ижро ҳужжатлари бўйича 241,9 млн. сўм алимент пуллари ундирилишига эришилди ҳамда келгусида алимент пуллари белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда қонунда белгиланган чоралар кўрилиши хақида қатъий огоҳлантирилишлар берилди.


Сайёр қабул давомида жами 37 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. 31 та мурожаатнинг жойида ҳал этилиши таъминланди. Мурожаатчиларнинг 4 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 2 нафар фуқараоларнинг мурожаатлари қўшимча ўрганиш талаб этилганлиги учун кўриб чиқиш учун муддат берилди.


"Меҳнат ярмаркаси”да Фарғона шаҳрида фаолият кўрсатаётган 30 яқин корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. 22 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилди ва алимент ундируви қарздорларнинг ойлик иш ҳаққиларига қаратилди. 


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати