Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Алимент ишларида оилаларнинг яраштирилиши муҳим жараён!
2022-11-21 20:28:40 532
Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан 2022 йил ноябрь ойининг учинчи ҳафтаси "Алимент қарздорлигини камайтириш ва вояга етмаган фарзандлар ҳуқуқини мустаҳкамлаш ҳафталиги" деб эълон қилинди.
Табдир давомида оталик мажбуриятини бажармай, бўйин товлаб келаётган 4 нафар 45.0 млн. сўм қарзи мавжуд бўлган қарздорлар суднинг қарорларига асосан маъмурий қамоқ билан жазоланди.
Алиментдан бўлган 16 нафар қарздорлардан 69,0 млн. сўмдан ортиқ алимент пулларини ундириб берилди. Қувонарлиси шундаки, маҳалла нуронийлари билан биргаликда келишолмай юрган оилаларни тиклаш, фарзандларни ўз ота-онаси бағрида маънавий ва моддий томондан етук бўлиб ўсиши учун олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлар натижасида 35 нафардан зиёд қарздорлар ўз оиласини тикланишида фаоллик кўрсатди ҳамда 47 нафар фарзандларни ота она бағрига қайтарилишига эришилди.
Мазкур табдирлар ҳар бир маҳаллада давом этмоқда.
МИБ Фарғона шаҳар бўлими.