Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳрида аҳоли дам олиш имкониятлари ҳамда ички туризм кўлами кенгайтирилади
2022-11-19 20:47:24 480
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесида бўлиб, “Дўстлик уйи”дан (собиқ Маданият саройи) Фарғона нефтни қайта ишлаш заводигача бўлган оралиқдаги хиёбонни ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Вилоят раҳбари шунингдек, Қиргули спорт-балиқчилик хўжалиги сифатида фойдаланиб келинаётган кўлни замонавий туристик хизматлар билан бойитилган чўмилиш ва дам олиш зонасига айлантириш, Сурҳтепа МФЙ ҳудудидаги хонадонлардаги сўрилардан иборат дам олиш жойларини умумий концепцияга бирлаштириб, маҳаллада ички туризм учун шароитларни яхшилаш масалаларини жойида муҳокама қилди.