Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Экошаҳардаги “Янги Ўзбекистон” боғида оммавий кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди
2022-11-19 20:42:29 294
Бугун Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳардаги “Янги Ўзбекистон” боғида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида оммавий кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ташкилот ва идоралари раҳбарлари, ёшлар, жамоатчилик вакиллари, экология ҳамда ободонлаштириш соҳаси ходимлари иштирок этдилар.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан юртимизда кенг қулоч ёзган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида куз мавсумида вилоятимизда 5 миллион 747 минг дона кўчат экиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 4 миллион 437 минг дона кўчат экилиши таъминланди.
Вилоят бўйлаб автомобиль йўллари ёқасига, дала майдонлари четларига, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари, маҳаллалар, ижтимоий муассасалар ҳудудларига манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилди. Вилоятимизнинг 19 та шаҳар ва туманларида 40 та яшил боғлар ташкил этилди. Режалаштирилган кўчат экиш тадбирлари 1 декабрга тўла якунланади.