Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди
2022-11-19 20:38:53 285
Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ ва котибият мудирлари, аппарат ходимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари вакиллари иштирокида шаҳар-туманлар ҳокимликлари билан видеоконференцалоқа шаклида ўтган семинарда дастлаб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими Ўктам Ҳамраевнинг маърузаси эшитилди. Давлат фуқаролик хизматчилари ўртасидаги ўзаро ахлоқий муносабатлар, давлат фуқаролик хизматчиларининг ишчанлик обрўси ва хизматнинг нуфузига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик, хизмат фаолиятидаги ва хизматдан ташқаридаги хулқ-атворнинг асосий қоидалари ҳақида батафсил тушунча берилди.