Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ етмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди
2022-11-19 20:33:09 257
Бугунги сессияда ҳоким ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага даҳлдор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5633-сонли Фармони, 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси бўйича 3-чоракда секторлар кесимида амалга оширилган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботи.
Шаҳарда маҳаллий бюджет даромадларини бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги юзасидан шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорининг ижроси тўғрисида.
Шаҳардаги кўп қаватли уй-жойларни қишга тайёргарлиги ҳамда сув, газ, электр билан таъминланганлиги юзасидан Фарғона шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи.
Шаҳарда 2022 йил 9 ойи мобайнида инвестициялар жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини бажарилиши тўғрисида.
Шаҳарда 9 ой давомида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5863-сонли ҳамда 2021 йил 30 декабрдаги «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-46-сонли Фармонларини ижроси бажарилиши юзасидан шаҳарда 2022 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳақида шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг ҳисоботи тўғрисида.
"Саховат ва кўмак" жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида"ги масалалар кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати